Бош саҳифа / Жамият / Соғлигингиз ўз қўлингизда

Соғлигингиз ўз қўлингизда

Динимиз кишини  ҳар томонлама ички дунёси ҳам, ташқи қиёфаси ҳам гўзал, соғлом, пок бўлишини талаб этади. Инсоннинг ўз танаси ва соғлигини асраши, ўзини ҳалокатга олиб борувчи иллатлардан четда тутиши вожиб эканига далолат қилувчи жуда кўп ояти карималар ва ҳадиси шарифлар бор.

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида ҳар бир инсон ўз саломатлиги йўлида қайғуриши лозимлигини алоҳида таъкидлаганлар. Зеро, жисм, тана аъзолари соғлом бўлиши ва уларни турли зарарли одатлардан, касалликлардан сақлаши ҳар бир кишининг муҳим бурчи ҳисобланади. Янги-янги дори-дармонлар қанчалик кўпаймасин, табобат муассасалари сони ва сифати, шифокорлар савияси ва тиббий техника сифати қанчалик яхшиланмасин, агар инсоннинг ўзи ўз саломатлиги учун қайғурмас экан ҳеч кандай натижага эришиб бўлмаслиги айни ҳақиқатдир.

Барчамизга маълумки, теварак атрофимизда авж олаётган баъзи муаммолар ҳам борки, у сизу биздан ўта ҳушёр ва огоҳ бўлишни талаб этади. Тараққиёт илдамлаб, тиббиёт ривожланиб бораётган бўлсада, кейинги йилларда айрим хасталиклар туфайли минг-минглаб одамлар ҳаётдан кўз юммоқда. Бундай нохуш ҳолатларга, афсуски, кўп ҳолларда инсоннинг ўзи сабабчи бўлмоқда. Ана шундай ўта хавфли касалликлардан бири бу — гиёҳвандликдир. Инсон учун энг бебаҳо бойлик саломатлик бўлиб, уни асраш эса ҳар биримизнинг қўлимизда. Бироқ буни гиёҳвандлик балосига гирифтор бўлганлар англашганида эса анча кеч бўлади. Зеро, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш инсон камолотига хавф солиш билан бирга, мамлакат тараққиётига ҳам ўта салбий таъсир кўрсатади.

Гиёҳвандлик Аллоҳ таоло инсонга ато этган жон, жисм ва ақл неъматларининг заволи бўлиб, Аллоҳнинг яратиш ҳикмати ва иродасига зид ҳаракатдир. Аллоҳ таоло барчамизни огоҳлантириб айтадики:“…ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!” (Бақара сураси, 195-оят).

Зеро, биз — ёши улуғлар ўсиб келаётган ёшларга панду насиҳатларимизни, ҳаётий тажрибаларимизни аямаслигимиз, уларни гиёҳвандлик йўлига кириб қолмаслиги учун доимо назорат қилиб боришимиз, илм-ҳунар ўргатишимиз, жисмоний меҳнат ҳамда спорт билан шуғулланишига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.

А. ҲАБИБУЛЛАЕВ,
Шўрчи туман имом-хатиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE