Бош саҳифа / Жамият / Соғлиқ – беқиёс бойлик

Соғлиқ – беқиёс бойлик

Ер юзида ҳар йили кўкрак бези саратони билан оғриган бир миллиондан ортиқ беморлар аниқланади. Ушбу касаллик ҳар йил 470 минг аёлнинг ўлимига сабаб бўлмоқда.

Бунинг асосий сабаби тиббий маданиятнинг пастлиги, аҳоли ва тиббиёт ходимларининг замонавий  даволаш усуллари самарасидан бехабарлиги ва онкологик муассасаларга мурожаат қилишдан қўрқишдир.

Ҳозирда, 80 фоиз ўпка, 82 фоиз кўкрак бези, 90 фоиз эндометрия, 70 фоиз тухумдонлар, 89 фоиз прос-тата бези, 82 фоиз қовуқ ва 90 фоиз эркаклар ҳиқилдоқ саратонларининг олдини олиш мумкин.

Ривожланган давлатларда кўкрак бези саратони касаллигининг биринчи бос-қичида 95-100 фоиз, иккинчи босқичида 63-85 фоиз,  учинчи босқичида 27 фоиз ва тўртинчи босқичда 0-9 фоиз беморлар тўлиқ даволаниб кетади. Бошқача қилиб айтганда кўкрак бези саратони касаллигидан даволаниб кетиш эҳтимоли унинг ўлчамларига боғлиқ.

Шу боис, касаллик оғир оқибатларга олиб келмаслиги учун уни вақтида аниқлаш зарур. Бу эса организмдаги ўзгаришларга бепарво бўлмасликни тақозо этади. Масалан, оиласида кўкрак бези саратони кузатилган, фарзандини кўкрак сути билан эмизмаган, турли гинекологик касалликларга бепарво қараб, даволанмаган ёки ҳайз кўриш ва климкс даври эрта кузатилган аёллар ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб туришлари керак. Бундан ташқари, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, семизлик, аборт қилиш каби одатлар ҳам кўкрак саратонини келтириб чиқариши мумкин.

Унутмаслик керакки, касалликни инкор қилиш, унинг йўқолишига олиб келмайди. Вужудингизда соғлиғингиз билан боғлиқ тушунарсиз ҳолатни сездингизми, албатта, шифокор маслаҳатига шошилинг. Зеро, инсон саломатлиги беқиёс бойликдир.

Ж.ҚАҲҲОРОВ,
республика ихтисослаштирилган
онкология ва радиология илмий-амалий
тиббий маркази Сурхондарё филиали
директори, тиббиёт фанлари доктори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE