Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Соҳибкорлар улуши

Соҳибкорлар улуши

Олтинсой тумандаги “Гулистон” маҳалласида яшовчи Эшбой Жўраев турмуш ўртоғи Зубайда Жўраева билан 2014 йилда 1,5 гектар ташландиқ, кам ҳосил ерда “Жўраев Келдиёр” фермер хўжалигини ташкил этишган эди.

30 йил муддатга ижарага олинган ушбу майдонда оилабошилар, 3 ўғил ва 2 келин аҳил-иноқ меҳнат қилиб, эл дастурхонига сархил узум мевасини етиштириб беришмоқда.

Ерни ижарага олганимизда янтоқ ва олабута босган қаровсиз эди. Фарзандларимиз билан ишладик, боғ яратдик. Ўтган йили 13 миллион сўм даромад қилдик. Насиб бўлса, бу йил янада даромадни оширамиз, деган умиддамиз, — дейди Эшбой Жўраев.

Шубҳасиз, Эшбой Жўраев сингари соҳибкорларнинг меҳнати ҳеч қачон ерда қолмайди.

Х. МУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

СОТИХИДАН БИР ТОННАГАЧА

Уй-жойи, томорқаси бор, тоғни урса толқон қиладиган йигитларнинг оиламни  боқаман, деган баҳона билан  хорижий мамлакатларда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan