Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Соҳага эътибор

Соҳага эътибор

Ҳадемай куз келиб аҳолининг балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи янада ортади. Бугунги кунда вилоятда 600 гектар майдондан кўпроқ сунъий кўлларга балиқ чавақлари ташланиб, зооветеринария талаблари асосида парваришланаяпти. Кейинги пайтда соҳага эътибор кучайди, балиқчиликни ривожлантиришга талабгорлар кўпайди. Сабаби балиқ етти хазинанинг бири эканлиги исботини топмоқда. Узоғи билан икки-уч йил орасида кўзланган даромадни олиш мумкин.

Жорий йилда вилоятимизда 39 та лойиҳа бўйича 136 гектар майдонда сунъий кўллар ташкил этиб, балиқ етиштириш йўлга қўйилиши керак эди. Қизиқувчилар ва тадбиркорларга ҳамма қулайликлар яратилди, банклардан кредит ажратилди. Бугунги кунга келиб белгиланган лойиҳаларнинг 19 таси амалга оширилди ва 56 гектар майдонда сунъий ҳавзалар барпо этилиб, балиқ чавақлари парваришланмоқда. Соҳани ривожлантириш учун тадбиркорларга молиявий муассасалар томонидан 5 миллиард сўмдан кўпроқ имтиёзли кредитлар ажратилган бўлса, қолган ишларни уддалаш учун тадбиркорлар ўз сармояларини жалб қилишди. Албатта, саъй-ҳаракатлар бесамар кетмайди, балиқ етиштириш кўпаяди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви

Жонажон Ватанимизда иш билан банд аҳолининг 78 фоизи хусусий секторда меҳнат қилмоқда. Мамлакат ялпи ички …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan