Бош саҳифа / Жамият / Скутерлар

Скутерлар

осойишталикни таъминлайди

Президентимиз томонидан 2018 йил 27 июлда ўтказилган видеоселектордаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси томонидан хизмат ходимларига скутерлар тантанали равишда топширилганди.

Бугун Термиз шаҳри кўчаларида тунги вақтда хизмат кўрсатаётган 10 та патруль-пост хизматлари ходимлари бошқарувидаги скутерлар аҳоли тинчлигини таъминлашга ёрдам бериш билан бирга ҳудуднинг кечки манзарасига ўзига хос фусункорлик ҳам бахш этаётир.

Хизмат скутерлари жамоат жойларида, маҳаллалардаги автотранспортлар ҳаракатланиши қийин бўлган кўчаларда, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлашдаги иш унумдорлигини ошириш учун хизмат қилиши белгилаб қўйилган. Бир муддат аввал Миллий гвардия хизматчилари ҳам тунги вақтда жамоат тартибини сақлашлари, хизмат вазифаларини самарали олиб боришлари учун отлар билан таъминланганлиги термизликларни хушнуд этганди. Айни жиҳатлар воҳа маркази аҳли қаторида сайёҳ ва шаҳар меҳмонларининг ҳам эътиборини тортмоқда.

— Авваллари шаҳар айлангани кечки сайрга чиқсангиз, тартибни сақлашга масъул бўлган патруль-пост хизмати вакиллари пиёда кўча кезишарди. Бугун улар учун яратилган шароитларни кўриб, кўзингиз қувонади. Бундан уларнинг ўз ишига бўлган масъулияти ҳам ошгандек, назаримда, — дейди меҳнат фахрийси Норбой Ғуломов.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan