Бош саҳифа / Маданият / Сизни жуда соғиндим, она!

Сизни жуда соғиндим, она!

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганлар яхши билишади яқинлар қадрини. Ватан олдидаги хизматни ўташ мақсадида қилинган узоқ муддатли сафар уларнинг иродасини мустаҳкамлаш билан бирга, ота-онани ҳурматлаш, бир қориндан талашиб тушган жигарларни қадрлашга ўргатади.

Шу кеча-кундузда воҳамизда Миллий гвардия бўлинмаларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган хоразмлик аскар ўғлонларнинг ҳам кўнглидан ана шундай ўйлар, ҳислар ўтгани аниқ. Ватан ҳимоячилари куни олдидан аскар йигитларнинг ота-онасию яқинлари билан уюштирилган телемулоқотда бу туйғулар нигоҳларида қайта оловланди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти буйича бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбир хоразмлик аскар йигитларимизга кўтаринки кайфият бағишлади.

Улар ўз кечинмаларини қўшиқ, шеърлар орқали ҳам ифодалашди. Яқинларига хизматдаги шароитлар ҳақида сўзлаб беришди.

Тадбир ниҳоясида аскар йигитларга китоблар совға қилинди.

Ф.Умидуллаева

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ijodkor o‘qituvchilar nazmi

“Surxon nashr” nashriyotida chop etilgan “Ustoz va shogird” kitobining mualliflari — mutaxassisligi bo‘yicha fizika-matematika fani …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan