Сизга омад, умидли ёшлар!

0
32

Бугун 1 август. Мамлакатимизнинг барча олий таълим даргоҳларида тест синовлари эрталабки соат 8:00 дан бошланди. Айтиш жоизки, бу йил тест имтиҳонларини ўтказиш тартиблари такомиллаштирилиб, жараённинг шаффофлиги тўла таъминланади.

Хусусан, абитуриентларнинг ота-оналари мазкур жараённи видеокузатув воситалари ёрдамида кўриш имкониятига эга бўлишмоқда. Вилоятимиздаги олий таълим муассасаларига 56 минг нафардан кўпроқ талабгор ҳужжат топшириб, ўз билими ва омадини синаб кўрмоқчи. Олий таълим муассасалари ёшларимизга ҳаёт учун зарур бўлган мутахассисликларни таклиф этишмоқда. Улар орасида шифокорлик, муҳандис-қурувчилик, ишлаб чиқариш, фермерлик, фан ва маданият, санъат каби соҳалар бор.

Албатта, имтиҳонгача бўлган даврда ҳам бу галги синовларнинг адолатли ўтиши учун Давлат тест маркази томонидан кўрилаётган ташкилий чора-тадбирлар, тест саволларининг даражаси билан боғлиқ мулоҳазаларга тегишли жавоблар бериб борилди. Бундан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари қаноат ҳосил қилишди. Ана шундай кайфият билан йўлга отланган умидли ёшларимизга синовларда омадлар тилаймиз.

Умида АҲМЕДОВА,
ўқитувчи

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг