Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Сизга ҳам илиндим

Сизга ҳам илиндим

Мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришлар бугун ҳар бир хонадонда, тадбирли, меҳнатсевар кишилар кўнглида акс-садо бермоқда. Мен истиқомат қилаётган Қумқўрғон туманидаги “Уяс” маҳалласида ҳам одамларнинг замон билан ҳамнафаслиги кишини жуда қувонтиради.

Юртбошимиз ҳар бир оилада тадбиркорлик қулоч ёзмоғи учун беҳад улкан имкониятлар яратиб бермоқдаки, бундан унумли фойдаланмоғимиз шарт. Маҳалладошларимиз томорқаларида асосан полиз маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланишади. Туну кун сабр-матонат билан виждонан меҳнат қиладилар, тажрибали деҳқонларнинг иш услубларини қўллайдилар. Шунга яраша фойда ва даромад ҳам юқори бўлаяпти.

Уясликлар узоқ йиллардан буён карам, булғор қалампири, бақлажон, помидор етиштириш билан доимий шуғулланадилар. Эрта баҳордан етиштирилган маҳсулотларини нафақат вилоятимиз бозорларига, балки пойтахт Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Навоий шаҳарлари аҳолисига ҳам етказиб беришмоқда. Уста деҳқонлар: Аллаберди Холбоев, Абдивоҳид Ҳайитов, Азамат Шоимов, Муртазо Менгноров, Нарзигул Чўтбоеваларнинг тажрибалари маҳалла аҳлига ўрнак. Қолаверса, уларнинг кам таъминланган оилаларга кўрсатаётган ғамхўрлиги, хайрли ишларидан ҳам элимиз миннатдор.

Маҳалламиз раиси ва оқсоқолларининг жиноятчиликнинг олдини олиш, оилаларда соғлом маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасидаги ишлари ҳам эътиборга молик. Ҳар бир инсон қалбига “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак!” деган фикрни муҳрламоқда ва амалий ҳаракатлар қилишга руҳлантирмоқда. Маҳалламизда жойлашган 10-умумий ўрта таълим мактабида ҳам маҳалла фаоллари иштирокида доимий мулоқотлар ташкил этилиб, фарзандларимизнинг юртга садоқатли, фидойи ва илғор фикрли ёшлар бўлмоғига даъват этилаяпти. Зиёли сифатида қишлоқдошларим ҳаётидаги ана шундай ижобий ўзгаришларни кўриб, уларни сизга ҳам илиндим.

Бўрихол ҲАЙИТОВА,
ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жараёнда аёллар фаоллиги

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетида “Хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE