Бош саҳифа / Адабиёт / Сиз қайси тарафдасиз?

Сиз қайси тарафдасиз?

Иброҳим (а.с.) Намруд тарафидан ёқилган катта гулханга отилиш арафасида турганларида чумчуқ шошиб-пишиб тумшуғида гулхан устига сув ташиётган экан. Уни шу ҳолда кўрган бир киши ажабланиб деди:

— Сен тумшуғингдаги бир неча томчи сув билан гулханни ҳеч қачон ўчира олмайсан-ку? Нега бунча хуноб бўлиб, оловга яқинлашиб ҳаётингни хавф остига қўймоқдасан?

— Биринчидан, вақтимни оляпсан. Иккинчидан, бу гулханни мен келтираётган сув билан ўчмаслигини жуда яхши биламан. Аммо бу ишни ўз тарафимни белгилаш учун қиляпман, — деган экан.

Баъзан инсонларнинг : “Одамлар бузилиб кетди”, деган гапларини эшитиб қоламиз. “Сиз ўзингизда бошланг яхшиликни” дейилса, “Бир ўзимнинг қўлимдан нима ҳам келарди?” — дейишади. Шундай фикрлайдиганлар учун чумчуқнинг жасорати катта  ҳикматдир. Сиз ўз тарафингизни белгиланг, қолганини тақдирга ҳавола қилинг.

Феруза Раҳмонқулова тайёрлади

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

«Kitobga ixlosim — namozxonning farzidek»

Mutolaa siz uchun nima? Bu majburiyat bo‘lishi ham, uddalab bo‘lmas yumushdek ko‘rinishi ham hech gap …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan