Бош саҳифа / Руҳият / Сиз қандай имзо чекасиз?

Сиз қандай имзо чекасиз?

Психологларнинг олиб борган илмий тадқиқотлари имзоларга қараб ҳам инсон характерини билиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бу тадқиқот натижалари нечоғли ҳақиқатга яқинлигини билмадиг-у, аммо бу орқали ўзингизга, табиатингизга бир назар ташлаб, айрим кичик камчиликларингизни тўғирлаб олишингиз мумкин.

  • Имзо ўлчамингиз катта-катта бўлса, фикрлаш доираси кенг, кичик бўлса, бир сўзли инсонсиз.
  • Узун имзо – синчков, баъзан мижғов.
  • Калта имзо – гапнинг мағзини тезда чақади, бир хилликни ёқтирмайди.
  • Думалоқ – ювош, меҳрибон, оғир-вазмин.
  • Бурчаксимон – бетоқат, жиззаки, инжиқ.
  • Ҳарфлар орасидаги оралиқ катта бўлса сахий, пул сарфлашни яхши кўради.
  • Ҳарфлар зич ва майда бўлса, тежамкорликни билдиради.
  • Ҳар-хил элементларга бой имзо, масалан, айлана – бир қатор муаммолари бор, илмоқчалар – эҳтиёткор ва қатъиятли, расмлар – ҳар бир ишга ижодкорона ёндашади, мураккаб элементлар – катта лавозимларни кўзлайди.
  • Имзодаги якуний элемент юқорига бўлса, ҳаётдан рози; пастга – тушкунликка мойил; тўғрига – феъл-атвори ўртачаликни билдиради.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan