Бош саҳифа / Жамият / Сирни молхона яширмади

Сирни молхона яширмади

Вилоят божхона ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “оғу”ларни парвариш қилаётган фуқаронинг қилмишлари фош этилди.

Узун туманида яшовчи фуқаро А.А.нинг ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, молхонаси ичида супурги ўтлари тагига яширилган баландлиги 60-190 см бўлган 4 туп наша ўсимлигининг узилган ҳолатдагиси ва қуритишга тайёрлаб қўйилган 6 килограмм “марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.

Денов туман ИИБ  ЭКГнинг хулосасига кўра 4 туп наша ва марихуана гиёхвандлик  воситасининг соф оғирлиги 4 килограмм 727, 63 грамм эканлиги аниқланган.

Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Gulmiraning yoqimtoy qo’g’irchoqlari

Sizningcha bola tarbiyasida u o’ynayotgan qo’g’irchoqning ahamiyati qay darajada? Farzandlaringizga qanday o’yinchog’u qo’g’irchoqlar sovg’a qilasiz? …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan