Бош саҳифа / Жамият / Синов муддатисиз кимлар ишга қабул қилинади?

Синов муддатисиз кимлар ишга қабул қилинади?

Яқинда иш сўраб, шаҳардаги ташкилотлардан бирига бордим. Ташкилот раҳбари биринчи марта ишга жойлашаётганимга қарамай, меҳнат шартномасини уч ойлик синов муддати билан тузишини айтди. Ахир касб-ҳунар коллежи ёки олий ўқув юртини битирган битирувчиларга синов муддати қўлланилиши мумкинми?

Ҳулкар ЭШОНҚУЛОВА, Денов тумани

Меҳнат кодексининг 84-моддасига кўра, ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан  эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилар ишга қабул қилинганда, шунингдек, ходимлар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.

Ш. ЯДГАРОВ,
 вилоят бандликка кўмаклашиш
бошқармаси ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбир ўтказилди

Кўнгилсизликнинг олдини олиш мақсадида ходимларимиз Собир Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ишчи ходимлари билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan