Бош саҳифа / Жамият / «Синган қўл енг ичида» қолмасин…

«Синган қўл енг ичида» қолмасин…

“Сариосиё” газетасининг 12 мартдаги 11-сонида “Юзи ёруғ бўлса, кўриниш берадур…” сарлавҳаси остида чоп этилган танқидий мақолага туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан муносабат берилибди.

Унда танқид остига олинган Сариосиё тумани Бўйрапўш массивида кам таъминланган фуқаролар учун қурилган уйларнинг таъмирталаб аҳволга келиб қолгани ҳолати туман ҳокимлиги қошида тузилган ишчи гуруҳи томонидан бориб ўрганилгани айтилган.

Ҳолатни қонун доирасида ўрганиш учун қурилиш соҳасидаги экспертлар хулосаси зарур бўлганлиги сабабли,  “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ Сурхондарё филиали директорига малакали мутахассис ажратилишини сўраб мурожаат қилингани ва ўрганиш натижалари маълум қилиниши ҳам қистириб ўтилган.

PS: Мана сизга туман ҳокимлигининг ўз ҳудудидаги одамлар тақдирига ва матбуотнинг сўзига муносабати. Демак, уйғонаяпмиз. Ҳарҳолда, синган қўл енг ичида қолиб кетмаслигига умид бор. Кузатамиз, ўрганиш юзаки бўладими ёки ҳақиқий?!

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan