Бош саҳифа / Таълим / Синалик ёш ҳунарманд

Синалик ёш ҳунарманд

Таълим соҳасидаги ноанъанавий дарс жараёнида ўқувчиларнинг иқтидорларини шакллантиришга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Албатта, иқтидори қўллаб-қувват-ланган ўқувчида фанларни ўзлаштириш билан бирга эркин, мустақил ижод қилиш кўникмаси шаклланади.

Денов туманидаги 65-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Қодирова Малика тикувчилик, бичувчилик, расм чизишга қизиқади, турли мато, ёғоч, темир парчаларидан ўзига хос асарлар яратиш ҳадисини олган.

— Маликанинг кўргазмасидан ўрин олган ранг-баранг ижодий ишлар Термиз шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли I Халқаро бахшичиликсанъати фестивалида ҳам намойиш этиш учун танлаб олингани бежиз эмас, — дейди синф раҳбари Нуриддин Хайназаров. — Бу вилоятимизнинг чекка қишлоғида, аниқроғи Сина қишлоғида таҳсил олаётган ёшларимизнинг, мактаб жамоасининг ютуғи. Ўн кунга яқин давом этган фестивалда оддий қишлоқ қизи ясаган қўғирчоқлар, турли хил ёғоч, мева-сабзавот уруғларидан моҳирлик билан тайёрланган буюмлар нафақат воҳамиз, республикамиз, балки хорижлик санъат ихлосмандларида, меҳмонларда ҳам катта қизиқиш уйғотди.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Билимлилар синовларда сараланмоқда

Йилдан йилга севган соҳалари бўйича таҳсил олиб, олий маълумотли бўлиш илинжида бўлган ёшларимиз сафи тобора …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE