Бош саҳифа / Жамият / Симобнинг зарари

Симобнинг зарари

Ибн Сино нафақат тиб илмида, балки кимё соҳасида ҳам муҳим кашфиётлар муаллифидир. Ўз даврида биринчилардан бўлиб аммиак газининг туя танасида мавжудлигини аниқлайди.

Бу ҳақида ҳали дунё олимлари ўйлаб кўрмаган эдилар. Ибн Сино биринчилардан бўлиб пахтага буғни йиғиб, уни сиқиш йўли билан тоза дистирланган сув олганди. Мис, симоб, қўрғошин каби элементлар орқали ичимлик суви ифлосланиши мумкинлиги ҳам олим томонидан қайд этилади.

Айни чоғда инсон организмида мис етишмаслиги ёки меъёридан ортиши саломатлик учун зарар эканлигини ҳам уқтиради. Зарарли хусусиятларга эга бўлган симобдан фойдаланганда, эҳтиёткорликка амал қилиш ҳақида огоҳлантиради. Айрим ҳолларда одамлар симобни ҳожатхонага ташлаши билан боғлиқ гаплар қулоғимизга чалинади. Ибн Сино асарларида симобнинг айрим бирикмалари сув тагида ўзгаришга учраб, ёмон жиҳатга ўтиши ҳақида қимматли тавсиялар ёзиб қолдирган.

Феруза ҲАМРОЕВА,

Термиз шаҳридаги

12-мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблик кубоги ва миллионлар кимларга насиб этди?

Ватанимиз мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланиши тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун эса ҳуқуқ-тартибот …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan