Бош саҳифа / Жамият / Симобнинг сирлари

Симобнинг сирлари

Кўпинча қизиқувчан болалар ёритувчи лампаларни синдириб ўйнашни хуш кўришади. Улар бунинг саломатлик учун нақадар хатарли эканлигини чуқур англаб етмайди.

Айрим катта ёшдагилар ҳам ҳеч бир нарсани ўйламасдан муддати ўтгач, лампаларни чиқиндихоналарга ташлаб юборадилар. Аммо лампадаги симоб ва унинг қолдиқлари заҳарли эканлигини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эътироф этмоқда.

Инсон қадим замонлардан бери симобнинг қандай хилларидан фойдаланиш кераклигини яхши билган. Эрамиздан аввалги 415 йилда рудадан ажратиб олинган симоб металл буюмларнинг қопламаси тарзида ва айрим касалларни даволашда қўлланилган. Сунъий олтин олишга уринган алкимёгарлар симобни сеҳрли унсур деб атаб, ундан ўз тажрибаларида кўп фойдаланганлар. Табиатда симоб қизғиш рангли “киновар” деб номланган минерал таркибида учрайди.

Қадимги юнонлар ва римликлар симобни “гидраргирум”, “суюқ кумуш” деб номлашган. Бунинг айнан таржимаси “тирик кумуш”, ёки “югурувчи кумуш” деган маъноларга ҳам тўғри келади. Агар сиз синган термометрдан тўкилган симобни кўрган бўлсангиз, албатта, унинг жуда тез ҳаракатланганини кузатгансиз. Табиатда симоб асосан, бирикмалар ҳолида бўлади. Испания, Кавказ, Украина, Ўрта Осиё, Италия ва АҚШ да симоб конлари бор. Симобдан жуда кўп асбоблар, масалан, барометр, термометр, юқори вакуум насосларида, олтин ва кумушни рудалардан ажратиб олишда, электротехникада, ҳарбий мақсадларда ишлатилади.

Симобнинг буғлари айниқса хавфли. У нафас орқали қонга ўтади. Қонга ўтган симоб ундаги оқсиллар билан қўшилади. Симобнинг бир қисми жигар, буйрак, талоқ ва мия тўқималарида тўпланади. Агар бир вақтнинг ўзида минг дона лампа синдирилса, миллион киши истиқомат қилувчи шаҳар ҳудудининг 75 фоизини, яъни уч қаватли бино баландлиги қаторида заҳарлаши мумкин.

Лампаларни синдирманг, уни болаларнинг қўлига тушушига йўл қўйманг!

У.МУРТАЗАЕВ,
вилоят чиқиндиларни назорат
қилиш инспекцияси бош мутахассиси
Б.БЕННАЗОВ, мутахассис

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE