Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Сифатли маҳсулотларга талаб ортмоқда

Сифатли маҳсулотларга талаб ортмоқда

“Ўзагроэкспорт” Европа бозорига қовун, Жанубий Кореяга анор ҳамда гилос, Россия Федерациясига эса қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти салмоғини ошириш бўйича шартномалар имзолади.

Бундан ташқари жорий йилда саноат, тўқимачилик маҳсулотлари ҳажмининг сезиларли даражада ортиши кутилмоқда. Табиийки маҳаллий ва қўшма корхоналарда сифатли хомашёлардан тайёрланаётган тайёр маҳсулотларнинг сифати, нархининг нисбатан арзонлиги бунга сабаб бўлмоқда.

Дарҳақиқат, сўнгги пайтларда “Ўзстандарт” агент лиги ташаббуси ва аниқ ишлаб чиқилган режа ва дастурга асосан жойларда ишлаб чиқарувчилар билан яқиндан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилгани бош омиллардан биридир. “Ўзстандарт” ходимлари эндиликда ишлаб чиқарувчилар фаолиятини текширмайди, аксинча, уларга яқиндан кўмак беради. Натижада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ошади.

Ўз маҳсулотини экспортга йўналтирадиган ишбилармонлар учун имкониятлар баробарида қатор имтиёзлар берилаётгани ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, юзлаб турдаги маҳсулотлар дунёнинг ҳар қандай давлатида тайёрланаётган маҳсулотлар билан рақобатлаша олади. Чунки тадбиркор изланаяпти, бозорни ўрганиб, мустақил равишда маркетинг тадқиқотлари олиб бораяпти. Изланиш ва ташаббус бор жойда эса ҳар доим ривожланиш, юксалиш бўлади.

Айниқса, Президентимизнинг 2018 йил 16 январдаги “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг монополлашишига чек қўйилгани юртимизда озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ҳамда экспорти билан шуғулланадиган тадбиркорлар сонини янада ортишига сабаб бўлаяпти. Демак, юртимизга сифатли, инсон саломатлиги учун хавфсиз бўлган маҳсулотларнинг кириб келиши, уларнинг сотувга чиқарилишидан олдин мувофиқлик сертификатига эга бўлиши мутахассисларимиздан янада масъулиятлироқ бўлишни талаб этади.

А. ОСТОНАЕВ,

“Сурхондарё синов ва

сертификатлаштириш маркази”

давлат корхонаси мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қумқўрғонлик пахтакорлар зафари

Туман деҳқонлари пахта тайёрлаш режасини бажаришди. Пахта саноати иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан бири. Дастурхонларимизнинг тўкин-сочинлиги далалардаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan