Бош саҳифа / Жамият / Сифатидан гапиринг!

Сифатидан гапиринг!

Бирор-бир маҳсулот харид қилар экансиз, унинг, энг аввало, нархи қаторида сифатини ҳам билишни истайсиз. Мақбул сифат эса доимо харидорга фойда келтиради.

Харидор бирор бир маҳсулотни танлашда талабларини қониқтирадиган даражадаги маҳсулотга эътибор беради ва уни харид қилишга доимо тайёр туради.

Шундан келиб чиқиб, бугунги кунда дунёнинг ривожланган давлатларида истеъмол товарларини сифат билан таъминлаш, истеъмолчи талабини сифатли маҳсулотлар ва хизматлар  билан қондириш масалаларига чуқур эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёти ривожланган давлатлардаги машҳур  брендларга эга корпорацияларнинг сифат менежментига асосланган бошқарув тизимига ўтиши ва тезкорлик билан  халқаро бозорнинг улар томонидан интервенцияси сифат  менежментининг корхона муваффақиятидаги ўрнини яққол кўрсатмоқда.

Масалан “Coca-cola” компанияси салқин ичимликларининг сифати ва бренди истеъмолчилар эътиборини қозонганлиги натижасида, ҳатто рақобат кучли Европа мамлакатларида ушбу  ичимлик кофе маҳсулотлари билан ҳам рақобатга киришиб кетди.

Маҳсулот сифатини таъминлаш ишлаб чиқариш босқичида амалга оширилади. Маҳсулот сифати уни тайёрланиш меъёрий-техникавий ҳужжатлари, жиҳозлар, ускуна ва асбоблар олинадиган хом ашё, материал ва жамловчи буюмлар сифати билан аниқланади.

Фойдаланишда маҳсулот сифатини баҳолаш мезони унинг кўрсаткичлари илова қилинган техникавий ҳужжатларда қайд қилинган мос кўрсаткичларга, яъни талабни қондириш зарур бўлган эҳтиёжларга мувофиқлиги даражасидир.

Сифатни бошқаришда ишлаб чиқариш ва мутасадди раҳбар ҳамда ходимларни ушбу соҳадаги билимларини оширишга ундай билиш зарурдир. Бу эса маҳсулотнинг сифат даражаси ривожини  белгилайдиган омиллардан биридир.

Р. ХОЛИЯРОВ,
вилоят стандартлаштириш ва
метрология бошқармаси ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE