Бош саҳифа / Жамият / Сифат – тараққиёт гарови

Сифат – тараққиёт гарови

Маҳсулот миллий бозорни эгаллаши, жаҳонга чиқиши учун, аввало, сифатли бўлиши ва сифат менежменти талаблари асосида сертификатлаштирилиши лозим.

Истеъмолчи маҳсулот тайёрланишининг ҳар бир босқичида сифат масаласига алоҳида эътибор қаратилганлигига ишонч ҳосил қилишни истайди, албатта. Бундай кафолатни эса халқаро стандарт талаблари асосида жорий этилган сифатни бошқариш тизимларигина бериши мумкин. Жумладан, ИСО 9001:2015 ни бунга мисол қилиб келтириш мумкин.

Жорий йилда воҳамиздаги 294 та корхона сифат менежменти асосида сертификатлаштирилган. Синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан корхонани сертификатлашда бир қатор талаблар белгиланган. Хусусан, корхонада мониторинг  йўлга қўйилган бўлиши, меҳнат шароити талаб даражасидалиги, қарздорлик ҳолати ҳамда корхонанинг инфратузилмаси, фаолият жараёнида инсон ҳаётига хавф солувчи омилларнинг назорат қилиниши ҳисобга олинади.

Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази жорий йил биринчи чорак бўйича иккита корхонага сертификат бериши режага киритилган эди. Лекин марказда ушбу чоракда еттита корхона сертификатлаштирилди. Бу яхши кўрсатгич деб айта оламиз. Чунки корхоналарнинг маҳсулотлари сифат талабларига жавоб берса, улар сертификатга эга бўлса, маҳсулотларни аҳолига тақдим этиш ва четга экспорт қилишда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Маҳсулотга бўлган эҳтиёж ортади.

Ш. ЖЎРАЕВ,
Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси
сифат менежменти тизимларини жорий қилиш бўлими мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan