Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Сифат – энг асосий мезон

Сифат – энг асосий мезон

Иқтисодий тармоқлар ривожида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатли бўлиши жуда муҳим. Сифатни аниқлашда эса “Ўзстандарт” агентлигининг ўрни катта.

Маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш борасида халқаро стандартлар асосида сифатни бошқариш тизимларини жорий қилиш бўйича бир қанча қонун ости ва норматив ҳужжатлар қабул қилинган. Шу нуқтаи назардан бугунги кунда корхоналарда дунё тан олган ИСО 9001-“Сифатни бошқариш тизими”ни жорий этиш асосий вазифалардан бири сифатида қаралаётгани бежиз эмас. Жумладан, жорий йилда вилоятимизда 69 та миллий ва 4 та халқаро стандартларга мос равишда сифатни бошқариш тизимлари жорий этилди.

Айтиш жоизки, сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш муддати ташкилотнинг кичик ёки катталиги, унинг қўлланиш соҳаси ва ички ҳужжатлар мавжудлигига қараб 3 ойдан 2 йилгача давом этиши мумкин. Бу тизим жорий этилган корхоналарда кўрилаётган даромад ҳисобига корхоналарга янги технологик ускуналар ўрнатилгач, ишлаб чиқариш суръати ва экспорт ҳажми ортиб, маҳсулот сифати яхшиланади.

А.ОСТОНАЕВ,
Сурхондарё ССМ ДК мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдо ва хизмат кўрсатиш тизимидаги ўзгаришдан хабардормисиз?

Жорий йилнинг сентябрь ойида Президентимизнинг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan