Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Шўрчилик деҳқонлар хирмони

Шўрчилик деҳқонлар хирмони

Сўзи билан иши бир Шўрчи тумани “оқ олтин” ижодкорларининг эрта баҳордан бошлаб қилган заҳматли меҳнатлари самараси бугун тоғдек уйилиб, ўзларини ҳам, эл-юртни ҳам шодлантирмоқда. Чунки 25,5 минг тонналик шартнома режаси уддаланиб, деҳқоннинг ҳам, унга хизмат кўрсатган ҳамкор —“Қишлоқхўжаликкимё” филиали, ёнилғи-мойлов ва сув таъминоти ташкилотлари вакилларининг ҳам, кўп сонли ҳашарчиларнинг ҳам юзлари ёруғ бўлди.

Ҳосилдорлик бўйича шўрчиликлар воҳада якка пешқадамлик қилишаяпти. Ғўза ўстирилган 8238 гектар майдоннинг ҳар гектаридан туман бўйича ўртача 30,2 центнердан ҳосил саранжомлаб олинди. Демак, қатор фермер хўжаликларининг 50 центнердан ҳосил олгани чин ҳақиқат.

Бу йилги мавсумда миришкор деҳқон Бойбўри Рўзиев раҳбарлик қилаётган “Ободон” сув истеъмолчилари уюшмаси аъзолари аҳиллик ва ҳамжиҳатликда тенгсиз эканликларини исботлаб, биринчи бўлиб давлат шарт- номасини уддалашди. Бугунгача хўжаликнинг лафзи ҳалол деҳқонлари қабул масканларига 1900 тонна сифатли хомашё етказиб бердилар. Уюшма бўйича ҳар гектар майдондан олинган ҳосил 35 центнердан ошмоқда. Ушбу жамоа аъзолари, хусусан, уюшма етакчиси омилкор деҳқон Бойбўри Рўзиевнинг таъкидлашича, хўжаликнинг бу қадар пешқадамлаб кетишига ғўза ўстириш учун ажратилган далаларнинг 80 фоизига ўрта толали ғўзанинг серҳосил ва тезпишар “Бешқаҳрамон” нави чигити экилгани сабаб.  Етакчининг ўзи 17 та фермер хўжалигининг барчасига ўрнак кўрсатди. Чунки “Рўзи Мамарайимов” фермер хўжалиги ҳар гектар майдондан 44 центнердан жавоҳир териб топширди. “Чавандоз Шоҳаббос” фермер хўжалигида ҳосилдорлик 50 центнердан ошди.

Шўрчилик пахтакорларнинг меҳнат зафарига Алихон Сафаров номли, “Сов- жирон”, Усмон Дониёров номли, Тошмат Бердиев номли, “Алпомиш” каби сув истеъмолчилар уюшмаларининг пахтакорлари қўшган ҳисса ҳам салмоқлидир. Шўрчида ғўза парвариши билан шуғулланган 264 та фермерлик жамоасининг бугунгача 190 таси режани ошириб бажариб,  мажбурият ҳисобига ҳосил топширмоқда. “Олтибой Холиқов”, “Олломурод Худойназаров”, “Нурмат Хўжақулов” каби ўнлаб фермерлик жамоаларида ҳосилдорлик 45 центнердан ошди.

Н.УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хирмон тўлиб тўкилди дон…

Воҳамиз ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Қабул масканларига бугунгача 289,9 минг ўрнига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan