Бош саҳифа / Жамият / “Рўзғоримни тебратиш учун иш беринг”

“Рўзғоримни тебратиш учун иш беринг”

Шўрчи туманидаги 2-сектор ҳудудида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради туман ахборот хизмати.

Унда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Гавҳар Шерматова, туман прокурори в/б Абдумурод Тўраев, АТ “Халқ банки” Шўрчи филиали бошлиғининг аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Сайёра Даминовалар дафтарга киритилган аёлларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди.

Мулоқот чоғида касбга қайта тайёрлаш бўйича ўқиш истагини билдирган фуқаролардан 10 нафари туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ташкил этиладиган ўқишга йўналтирилди. Шунингдек, бир нафар аёл туман Ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштирилган бўлса, жамоатчилик асосида ишлаш ниятида бўлган 8 нафар аёл рўйхатга киритилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan