Бош саҳифа / Жамият / ШУНДАЙ ИМТИЁЗ БОРМИ?

ШУНДАЙ ИМТИЁЗ БОРМИ?

Боламга на китоб, на тузук кийим олиб бера оламан, қўлимиз калталигидан тўгаракка ҳам қўя олмаяпмиз. Лекин ўзи жуда билимли, ўқитувчилари доим мақташади. Қўни-қўшнилардан кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун имтиёзлар яратилган деб эшитдим. Шу ҳақида тўлиқ маълумот берсаларингиз.

Ф.Ғуломов, Термиз шаҳар “Меҳробот” МФЙ

Энди кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли фарзандлари моддий, маънавий томондан қўллаб-қувватланадиган бўлди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 мартдаги 257-сон “Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди, унда бундай оила болалари учун замонавий ягона мактаб формаси, асосий турдаги ўқув қуроллари, бадиий китоблар, болалар газета ва журналларига (жумладан, биргина “Жажжи академик” журналига бир йиллик обуна) бепул обуна бўлиш, республика оромгоҳларида дам олиш, республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатлари қопланадиган бўлди.

Юқорида кўрсатилган харажатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги эса бу ўқувчиларни ўрнатилган тартибда иссиқ кийим-бош ва ўқув қуроллари билан таъминлаш ҳамда мактабларнинг узайтирилган кун гуруҳларига бепул жалб этиш чораларини кўради.

Асосан, ўқувчининг кўп болали оиладан эканлиги, оиласида биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги, ёлғиз она (ота) икки ёки ундан ортиқ вояга етмаган фарзандлар тарбиялаётган оиладан эканлиги, фан, санъат, таълим ва бошқа йўналишларда ютуқлари, турли олимпиадалар, кўрик-танловлар ҳамда спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндорлиги бўлган, аъло баҳоларга ўқийдиган болалар моддий таъминланади.

Ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилоти ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз мактаби (маҳалласи)даги кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли фарзандлари рўйхатини тузади ва моддий рағбатлантиришга муносиб бўлганларига ёзма тавсия беради. Тавсия ва керакли ҳужжатлар ёшлар масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашларига топширилади.

Саволга Термиз шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси

Ж. АБДУЛАЗИЗОВ жавоб берди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE