Бош саҳифа / Сиёсат / Шундай ўлка доим бор бўлсин!

Шундай ўлка доим бор бўлсин!

Муҳтарам Президентимизнинг  биз халқимизга шундай шароит яратиб берайлик, шундай хизмат қилайликки, токи улар биздан рози бўлсинлар, деган пур ҳикмат сўзлари бугун мамлакат ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий, сиёсий ҳаётининг бош шиорига айланганлигини барчамиз кўриб, ҳис этиб турибмиз.

Ҳар куни ишга отланар эканман, шаҳар, қишлоқ ва туманларга бориб, етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган юртдошларимнинг юз кўзидаги севинч, ўзига, эртанги кунга ишонч, ҳаётдан қониқиш ҳисси, ҳаракатларидаги азму шижоатни кўриб, Яратганга шукроналар айтаман.

Президентимиз сайланганига ҳам бир йил бўлаяпти. Бу тарих олдида  жуда кичик зарра. Лекин ана шу ўтган ойлар давомида халқчил, доно сиёсати, ўзининг ҳақ сўзи, узоқни кўра билиши, халқнинг, миллатнинг дардини, эртанги кунини ҳис қилиши билан миллионлаб кишиларнинг қалбига, онгига, тафаккур ва шуурига кириб борди ҳамда Ўзбекистон аталмиш улуғ мамлакатнинг  ардоқли фарзандига айланди. Буни дунё ҳамжамияти ва энг ривожланган мамлакатлар вакиллари ҳам эътироф этиб, андоза олмоқдалар.

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Конституциямизнинг 25 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантаналар жараёнида бу нарсалар яна бир карра намоён бўлди. Муҳташам зал байрамона безатилган. Тантана иштирокчиларининг кўксини орден ва медаллар безаб турибди. Бу ерда вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, бошқармалар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят бўлими, меҳнат фахрийлари, жамоатчилик вакиллари, фаол ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳозир бўлдилар. Вилоят ҳокими, сенатор Э. Турдимов сўзга чиқиб, муҳташам саройда тўпланганларни Конституциямиз қабул қилинганлигининг чорак асрлик байрами билан самимий қутлади. Мамлакатимизда эришилаётган улкан ютуқлар, бунёд этилаётган йирик ишлаб чиқариш корхоналари, турар-жойлар, равон йўллар азиз халқимизнинг фидокорона меҳнати ҳосиласи эканлигини мамнуният билан таъкидлади.

Тантанали тадбирда вилоят “Баркамол авлод” маркази, Ёшлар иттифоқи вилоят бўлими вакиллари ва эл суйган санъаткорлар махсус концерт дастурини намойиш этишди.

Сафар ОМОН,
“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan