Бош саҳифа / Жамият / Шукроналик оши

Шукроналик оши

Улуғ айём кунлари хайр-саховат тадбирларини амалга ошириш халқимизга хос эзгу фазилатлардан бирига айланиб бораётир.

Денов туманидаги “Афросиёб” истироҳат боғида ташкил этилган хайрли тадбирлар ҳам айни жиҳатларга хизмат қилди. Денов тумани ҳокимлиги, тумандаги бир қатор корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлар ҳамкорлигида ташкил этилган 3 жуфт келин-куёвларнинг никоҳ ҳамда 32 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларининг суннат тўйлари туман миқёсидаги катта шодиёнага айланиб кетди. Тўй муносабати билан туман ҳокими томонидан келин-куёвларга қимматбаҳо совғалар ва болаларга велосипедлар топширилди. Туман ФҲДЁ масъуллари томонидан уч нафар келин-куёвларнинг шу жойнинг ўзида никоҳлари қайд этилди. Шунингдек, истироҳат боғида “Шукроналик оши” тадбири ҳам ўтказилиб, пиру бадавлат отахон-онахонлар, эҳтиёжманд оилалар вакиллари таклиф этилди.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan