Бош саҳифа / Жамият / Шукроналик нашидаси

Шукроналик нашидаси

Ҳар бир ижодкор учун рағбат, энг аввало, унинг ижодини халқ қадрлашида, деб биламан. Йиллар давомида театрга келган инсонларнинг кўзидаги қувончу ҳаяжонни, кўнглидаги завқ-шавқни кўриб келаман.

Ана шундай кезларда ўз-ўзимга: “Ватани тинч, фаровон ҳаётда яшаб мана шундай бахтиёр инсонлар билан бир даврада, бир сафда эканлигимдан қувончга тўлиш қанчалар бахт эканини уқтираман”.

Мустақиллик кўплар қатори менга ҳам жуда кўп имкониятлар берди. Сўзимнинг исботи сифатида шуни таъкидлаш жоизки, куни кеча истиқлолимизнинг 27 йиллик тўйи муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини тақдирлашди. Қарангки, улар сафида менинг ҳам камтарона меҳнатларим “Шуҳрат” медалига муносиб кўрилди. Ушбу хабардан кўнглимда ўзгача шукроналик уйғонди. Ҳар кимга ҳам насиб этавермайди бундай юртда туғилиб, меҳнати самарасини кўриш. Шуни айтишим керакки, бу мукофот фақат мен учун эмас, ижодий жамоамиз учун ҳам янги марраларга ундайдиган, ижод қилишга чорлайдиган маёқ бўлди. Юртимиз мустақиллиги ёшларга жуда улкан имкониятлар эшигини очди. Қай соҳани олмайлик унда ёшларнинг роли баланд. Мен ҳам ана шундай инсонлар қаторида туриб муҳтарам Президентимизга, ҳукуматимизга миннатдорчилигимни билдираман. Менга ишонч билдирилдими, демак, мен уни, албатта, оқлашим, юртга фидокорона меҳнатларим билан жавоб қайтаришим ҳам қарз, ҳам фарздир.

Инсон ҳаёти давомида битта пиллапояни забт этдими, бу билан тўхтаб қолиш керак эмас, чунки ҳали олдинда кўплаб марралар, улкан ҳаёт йўли турибди.

Фарҳод БОЛТАЕВ,
вилоят мусиқали драма
театри режиссёри,
“Шуҳрат” медали соҳиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбир ўтказилди

Кўнгилсизликнинг олдини олиш мақсадида ходимларимиз Собир Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ишчи ходимлари билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan