Бош саҳифа / Жамият / Шукрона қилиб яшайлик

Шукрона қилиб яшайлик

Юрт тинчлиги эл фаровонлиги йўлида жангоҳларда қон кечиб, керак бўлганда жонини ҳам аямаган оталар хотираси ва жасорати бугунги кунда ёш авлод учун ҳаёт ва ибрат мактабидир.

Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан эришилган ғалаба ва унинг аҳамияти йиллар ўтган сайин янада муҳим аҳамият касб этмоқда Юртбошимизнинг фармонларига кўра, Хотира ва қадрлаш куни олдидан жойларда ибратли ишлар олиб борилмоқда. Уруш иштирокчилари ва фронт ортида меҳнат қилган отахон ҳамда онахонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳар томонлама моддий, манавий кўмак берилмоқда. Уруш иштирокчилари билан маҳалла, мактаб, коллеж ҳамда олий ўқув юртларида учрашувлар ўтказилмоқдаки, бу фарзандларимизнинг Ватанга садоқат, эл-юртга муҳаббат, келажакка ишонч руҳида тарбияланишларида хизмат қилади.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Қумқўрғон туманидаги “Мунчоқтепа” маҳалласида яшовчи 96 баҳорни қаршилаган Ҳайит Мусаев билан мактабимизда учрашув бўлиб ўтди. Ҳайит бобо даҳшатли жанглар ҳақидаги хотираларини сўзлаб берди. Ҳайит Мусаев 1942-1944 йилларда Сталинград, Украина, Белоруссия фронтларида фашистлар билан қаҳрамонларча жанг қилган. У киши Сталинград озодлиги йўлида қақшатгич ҳаёт-мамот жангида оғир жароҳатланади. Узоқ вақт даволангач, уни туғилган қишлоғига қайтаришади. Ҳайит Мусаев жанг дан қайтгач, Қумқўрғондаги мактабда ўқитувчи бўлиб иш бошлади ва нафақага чиққунча ёш авлоднинг таълим тарбияси билан шуғулланди.

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Ҳайит Мусаев билан бўлган жонли мулоқот ўқувчиларимиз ва ўқитувчиларимизда унутилмас таассурот қолдирди. Қаҳрамон Ҳайит бобога ёшлар анвойи гулдасталар тақдим этишди.

Фарида
БОЙМИРЗАЕВА,
Қумқўрғон туманидаги
21-мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE