Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Шудгорлаш қизғин

Шудгорлаш қизғин

Жорий йилда вилоятимиз деҳқонлари пахтачилик, ғаллачилик соҳаларида сезиларли ютуқларга эришдилар. Мўл ҳосил етиштириш учун аввало замин сифатли шудгорланмоғи лозим. Буни яхши билган омилкор деҳқонлар бўлғуси ҳосилга пухта замин ҳозирлашаяпти. Айни пайтда барча фермер хўжаликларида далалар ғўзапоядан тозаланаяпти. Бу ишга юздан зиёд техника жалб қилинган. Миришкорлар ғўзапоядан тозаланган майдонларга шудгор олдидан маҳаллий ва фосфорли ўғитлар солишаяпти.

Ер ҳайдаш жараёнида мутахассислар ишнинг сифатига алоҳида эътибор беришмоқда. Юқори унумли техникалар ёрдамида ҳар куни 3-3,5 минг гектар майдон ҳайдалаяпти. Фермер хўжаликлари раҳбарлари иш унумдорлигини ошириш мақсадида шудгорлашда қатнашаётган механизаторларга дала бошида ҳар томонлама қулай шароит яратишаяпти. Пахтакорларимиз декабрь ойининг биринчи декадасигача барча майдонларда шудгорлашни якунлаш учун сафарбарлик билан меҳнат қилишаётир.

У.АЛИЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Фермерлар фаоллиги

Музработ туманида жорий йил кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилганди. Дастурга 72 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan