Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Шуҳрат тикланаяпти

Шуҳрат тикланаяпти

Термиз туманидаги “Гулбаҳор” хўжалиги ўз даврида довруқли эди. Хўжалик “Амударё Гулбаҳор” сув истеъмолчилар уюшмасига айлантирилгач, ерга эгалик қилган фермер хўжаликларининг техникаси камлиги, деҳқонларнинг тажрибаси етишмаслиги туфайли бир муддат хўжалик оқсаб қолганди.

Бугун сув истеъмолчилар уюшмасида тажрибали деҳқонлар, омилкор мутахассислар меҳнат қилишаётир. Шу боис, ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди, алмашлаб экиш тўғри ташкил қилинди. Натижада, заминдан юқори ҳосил ундирилмоқда.

Бу мавсум, айниқса,  ғўза ўстирилган майдонларда ҳосил мўл бўлди. Сентябрнинг дастлабки ўн кунлигиданоқ пахта тайёрлаш режасини бажарган хўжаликлар сафи кенгайди. Бугунгача хўжалик меҳнаткашлари давлат омборларига 1500 тоннадан зиёд сифатли хомашё топширдилар. Айниқса,   “Султон” нави чигитини эккан деҳқонлар ҳосил мўл бўлганини эътироф этишаётир. Тажрибали деҳқон Ориф Элмуродов бошлиқ “Қалдир- ғоч Гулбаҳор” фермер хўжалиги аъзолари 110 тонна пахта сотишди. Баҳодир Оллаёров раҳбарлигидаги “Баҳодир Оллаёров” фермер хўжалигида ҳосилдорлик 22 центнердан ошди. Дилдора Мустафоқулова саркорлик қилаётган “Элнур Термиз” фермер хўжалиги аъзолари 52 ўрнига 82 тонна, Хазратқул Эшов бошлиқ “Оқ олтин Термиз” фермерлик жамоаси 60 ўрнига 85 тонна ҳосил топширдилар.

Хўжалик деҳқонлари ялпи ҳосил хирмонини минг тоннага етказиш учун теримни давом эттиришмоқда. СИУ раҳбари Ўрол Раҳимовнинг таъкидлашича бу йил деҳқонларнинг даромади янада ортади.

Н. УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хирмон тўлиб тўкилди дон…

Воҳамиз ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Қабул масканларига бугунгача 289,9 минг ўрнига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan