Бош саҳифа / Жамият / Шошқалоқлик – умрга зиён

Шошқалоқлик – умрга зиён

Мамлакатимиз иқтисодиётининг қон томири дея эътироф этилувчи темир йўллар нафақат аҳолининг узоғини яқин қилади, балки юрт ободлиги ҳамда тараққий этишига ҳам хизмат қилади.

Чунки темир йўллар орқали минг-минг тонналаб саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари буюртмачи ҳамда истеъмолчиларга етказилмокда.

Айни пайтда Термиз темир йўл масофа корхонасига қарашли Термиз — Қумқўрғон, Термиз — Болдир, Термиз — Амузанг йўналишларида поезд ва автотранспорт воситалари ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 41 та темир йўл кесишмаси мавжуд, улардан 7 таси қўриқланадиган, қолган 34 таси қўриқланмайдиган темир йўл кесишмаларидир.

Юртимиз кўчаларида автотранспорт воситаларида кечаю кундуз ҳаракатланиб юрган юртдошларимиз темир йўл кесишмаларидан ўтиш пайти қонун-қоидаларга амал қилсалар, поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшган бўладилар. Темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган ҳайдовчи йўл белгилари ва чизиқларига, светофор чироқларига, тўсиқ (шлагбаум) ҳолатига, кесишмада турган навбатчининг кўрсатмаларига амал қилиши, яқинлашиб келаётган поезд (локомотив, дрезина) йўқлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.

Темир йўл кесишмасига кириш светофор ишорасидан қатъий назар, шлагбаум ёпиқ турган ёки ёпила бошлаган ҳолатда ва кесишма навбатчисининг тақиқловчи ишорасида тақиқланади. Бундан ташқари, кесишма олдида турган транспорт воситасининг қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиб айланиб ўтиш, шлагбаумни ўзбошимчалик билан очиш тақиқланади. Кесишма орқали ҳаракатланиш тақиқланган ҳолларда ҳайдовчи шлагбаумгача камида 5 метр, шлагбаум бўлмаган жойларда биринчи темирйўл изига камида 10 метр қолганда тўхташи керак.

Ачинарли ҳолат шуки, темир йўлга яқин истиқомат қилаётган фуқаролар темир йўллар атрофида ҳар хил чиқинди тўкиб, атроф-муҳитга зиён етказишмоқда. Ушбу хатоликларга барҳам бериш лозим.

Республика Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчи ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё филиали жисмоний ва юридик шахслар қуйидаги ишонч телефонлари орқали мурожаат қилишлари лозимгини билдиради: Қарши шаҳрида

e-mail: karshi@rwnadzor.uz (0375)227-11-23

Тошкент шаҳрида

e-mail: info@rwnadzor.uz (0371)299-99-58 Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси Қашқадарё филиали бошлиғининг фуқароларни қабул қилиш кунлари — ойнинг ҳар душанба куни соат 10:00 дан 12:00 гача. Манзил: И.Каримов кўчаси, 8-уй.

Н. СОАТОВ,
Термиз темир йўл масофа корхонаси бошлиғи,
О. ҚУРБОННАЗАРОВ,
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси
Қашқадарё филиали бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan