Бош саҳифа / Маданият / Шоирни севиш – миллатни севиш

Шоирни севиш – миллатни севиш

Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга аввало, Навоий асарлари билан кириб келади.

Биз бу бебаҳо меросдан хал қимизни, айниқса, ёшларни қанчалик кўп баҳраманд этсак, миллий маънавиятимизни юксалтиришда, жамиятимизда эзгу инсоний фазилатларни камол топтиришда шунчалик қудратли маърифий қуролга эга бўламиз.

“Хамса” – Навоий даҳосининг маҳсули, айни пайтда миллатимиз тафаккур кўлами ҳамда маънавий қудратининг тимсолидир. Шарқда   ота ва фарзанд   муносабатига   жуда   катта   эътибор    қаратилган. Бу муносабатлар   халқимизнинг   азалий тарихий  илдизларига   бориб   тақалади   ва   маънавиятимиз   асосини   ташкил   этади. Алишер   Навоийнинг  шоҳ  асари   бўлмиш   «Хамса»даги   «Фарҳод   ва  Ширин»   достонида   ушбу муносабат   жуда   холисона  талқин  этилади.

Агар фарзанд инжу бўлса, ота уни қўйнида сақловчи садаф.  Бундай   шарафга   ноил   бўлмоқучун  Чин  хоқони   тангрига  илтижо   этади. Илтижоси қабул бўлган хоқон фарзандли   бўлгач,   унга   чиройли   исм   қўяди.  Бир  отаўз   севган   фарзандига   нимаики   раво   кўрса,   хоқон   ҳам   ўз   дилбандининг   камолоти   учун   барча   ишни   қилади.  Илмда   донишманд,  ҳунарда  тенгсиз   бўлган  фарзанд   тарбия  қилади.  Шаҳзода  Фарҳодғамга  ботганида   кўнглини  олмоқ  учун   тожу тахтини   инъом  қилади. Чунки молу дунё, тожу тахт фарзандидан устун бўлолмайди.

Асар ёзилган   замонда   тожу тахт  учун  кураш   йўлида   ота  ва    фарзанд  бурчлари  мутлақо  унутилиб,  ҳар  ким   ўз  манфаатини  ҳимоя  қиларди.  Мана  шундай   ибрат   ўша   замон   аҳли   учун   ҳам,   бугунги  кун   кишилари   учун  ҳам   намунадир.  Отанинг   розилиги   тангри  розилигига  тенгдир.  Шу  боис,  падари   дуосини  олган  фарзанд   қалбини  юксак   ишонч   эгаллайди   ва   у   зафар   қучади.   Ота   дуосини   олмоқ,   ҳар  бир   фарзанд   учун   буюк   бир   шарафдир. Демак,  Алишер   Навоийнинг ушбу асарида  хоқон  ва  Фарҳоднинг  ўзаро  ҳурматга   асосланган   оталик   ва  фарзандлик   муносабатлари   орқали   халқимизда  қадимдан   улуғланиб   келаётган  қадриятлар   талқин   этилади.

Ҳозирги кунда   ўзи   дунёга   келтириб,   ўзи   боқиб   катта   қилган   биргина фарзандининг  кўнглини  топа   олмоқ,  уни  тўғри   йўлга солиш  кераклигини   истагани ҳолда,   ана  ўша   тўғри  йўл   қай   томонда   эканини,   қандай даъват фарзандини   шу йўл   томон йўналтиришини  билолмай хуноб бўлиб юрадиган ота-оналар бор. Ана шундай инсонлар   Навоий дурдоналаридан баҳраманд бўлишса, нур  устига аъло нур бўларди. Чунки Навоийни билиш ўзликни билиш, Навоийни севиш миллатни севиш, Навоийга садоқат энг эзгу инсоний қадриятларга садоқат намунасидир.

Дилбар НОРМУРОДОВА,
Умида АБДУРАЗОҚОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE