Бош саҳифа / Маданият / Шоирга эҳтиром

Шоирга эҳтиром

Алишер Навоий нафақат туркий халқлар, балки жаҳон адабиётида ҳам муносиб ўрин эгаллаган даҳо ижодкордир. Мусиқа садолари остида улуғ мутафаккир таваллуд топган кун муносабати билан Термиз шаҳридаги шоир номи билан аталувчи хиёбонда тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, олий ўқув юртлари талабалари, профессор-ўқитувчилари, шоир ва ёзувчилар, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этиб, шеърият султонининг маҳобатли ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.

Навоий даҳоси ва унинг ўзбек адабиётидаги ўрни ҳақида вилоят ҳокими ўринбосари Р. Чориев сўзлаб, тадбир иштирокчиларини қутлуғ сана билан самимий табриклади. Сўзга чиққанлар улуғ шоирнинг башариятга қолдирган бебаҳо адабий мероси ҳақида ғурурланиб гапиришди.

Тантаналар Санъат саройида давом этди. Саҳна кўринишлари ўқувчи ва талабаларнинг чиқишлари ҳамда махсус концерт дастури иштирокчиларга бир олам кайфият бағишлади.

Сафар АЛИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE