Бош саҳифа / Маданият / Шоир Шафоатни эслаб

Шоир Шафоатни эслаб

Хотира ва қадрлаш куни олдидан Термиз шаҳридаги 10-мактабда шоир Шафоат Раҳматулла Термизий ижодига бағишланган кеча бўлиб ўтди.

Шоирнинг тўртликлари халқ орасида оғиздан оғизга кўчиб юргани бор гап. Айрим воҳадошларимиз бирор фикрини асосламоқчи бўлганда унинг тўртликларидан айтганига гувоҳ бўлганмиз. Тадбирнинг иштирокчилари – 4-синф ўқувчилари Насиба Тулбаева раҳнамолигида шоир боболари шеърларидан ажойиб гулдаста тайёрлашибди. 6-синф ўқувчилари шеъриятимиз дарғалари ва адабиётимиз оқсоқолларининг Шафоат Раҳматулла Термизий ҳақидаги эътирофларини жамлашибди.

Хотира кечасида таниқли устоз билан бир даврада ўтириш бахтига муяссар бўлган ва у кишининг қайдир бир сифатидан улгу олиб қолган қаламкашларнинг эсдаликлари йиғилганлар учун арзирли янгилик бўлди. Шоир Қўшон Абдулла, Наргиза Одинаева, журналист Турдимурод Мустафоевлар шоир билан бўлган оний учрашувлари ҳақида сўзладилар.

— Устоз ҳаётлик чоғларида мактабнинг ҳар қандай тадбирига бажонидил иштирок этарди. Номи бутун мамлакатга танилган шоир вақтини олаётганимиздан хижолат бўлсак, бир самимий жилмайиш билан кўнглимиздан бу хижилликни аритарди, — дейди мактаб ўқитувчиси Насиба Турсунова. Шоирнинг умр йўлдоши Хосият ая эҳтиром ва эътибор учун мактаб маъмуриятига, шеърият ихлосмандларига самимий миннатдорлик билдирди.

Латофат САФАРҚУЛОВА,

ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Амир Темур нега Шахрисабзда дафн этилмаган?

Соҳибқирон Амир Темур ҳаётлигидаёқ она шаҳри Кешда ўзи учун дахма қурдиргани ҳақида кўпчилик билмаса керак. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan