Бош саҳифа / Жамият / Шохидамас баргида

Шохидамас баргида

Шундай инсонлар борки, ўзларини ҳар нега қодир, ҳар ишда уддабурон ва олғир деб ҳисоблайди. Ва ўз манфаати йўлида қинғир ишлар қилишдан ҳам тап тортмай, қонунни-да менсимайди.

Ўзини ана шундай ҳисоблайдиган Хуршид Мирзашаев қилғиликни қилиб қўйиб, жавоб беришга келганида сувдан қуруқ чиқишни истайдиганлар тоифасидан экан. У жиноий шериги Эркин Бойқобилов билан гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ва сотиш ишларини амалга оширишни кўзлаб, ўтган йилнинг 6 октябрида учрашади ва Х. Мирзашаев ёнидаги 5 дона гугурт қутисидаги 21,40 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситасини Э. Бойқобиловга жами 1 200 000 сўмга, пулини кейинчалик олиш шарти билан пуллайди.

Ўз навбатида ақчалик бўлиб қолиш пайида бўлган Э. Бойқобилов ҳам 1 қутисини чўнтакка солади-да, қолганини уйининг омборхонасига яширади. Шу бир қутини эгасига етказиш мақсадида Комилбой Сафаров билан учрашади. Унга 300 000 сўм берган ҳақиқий мижоз С исмли шахсга бериш мақсадида йўлга отланишган пайтида жиноий шериклар қонун пос- бонлари томонидан қўлга олинади.

Иш судга оширилгач, Х. Мирзашаев айбидан бўйин товлаб, турли важлар келтирди. Минг афсуски, у шохида юрса, қонун посбонлари баргида юриб, жиноятчиларни фош қилди ва юртимиз оғуфурушлик билан шуғулланувчи яна бир жиноий тўдадан тозаланди. Жиноятчиларга берилган жазо муддати уларга сабоқ бўлса, ажаб эмас.

Адолат ҲАҚҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan