Бош саҳифа / Таълим / Шогирдлар ардоғидаги устоз

Шогирдлар ардоғидаги устоз

Ҳаётимда 2018 йил февралида ўзгариш юз берди. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиалига ўқишга қабул қилиндим.

Талабалик даврим бошланди. Олий ўқув юрти ўқитувчиси қандай бўлар экан, деб ўйлардим. Ўқишга киргач, тасаввуримдаги устозлар ҳузурига келганимни англадим. Аста-секин устозлар билан муомала жараёнида файласуф Эркин Бобомуродовнинг ёшларга илмий йўналиш бериши, иқтидорли талабаларни ўз атрофига жалб қилиши, уларни ўзига яқин олиши эътиборимни тортди. Шу тариқа устоз-шогирдлик алоқаларимиз мустаҳкамлана борди. Устоз назарига биринчи марта маъруза дарсларида тушганман. Устознинг ўз она тилига эътибори қанчалик юксаклигини англадим. У кишининг ҳар бир талабани эринмасдан тинглаши, уларнинг гапига қулоқ солиши, ўзининг энг яхши маслаҳатларини бериши руҳимни кўтарди. Устоз билан бирга 10 дан ортиқ илмий мақолаларни турли илмий тўпламларда чиқардик. Устознинг ўгитларидан фойдаланиб, илмий конференцияларда фаол иштирок этиб келаяпман. Кишининг одамийлигини атрофдагиларга муносабатидан ҳам билса бўлади. Ўзидан яхши ном қолдириш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Ярим асрки, фалсафа фанидан сабоқ бериб келаётган, яқинда 75 ёшини нишонлаган устознинг оиласи ҳам ҳавас қилгулик. Барча фарзандлари ўқимишли.

Жўрабек ЖОВЛИЕВ,
Низомий номидаги ТДПУ Термиз филиали талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE