Бош саҳифа / Маданият / Шодлик улашиб

Шодлик улашиб

Янги йил, шубҳасиз, байрамлар ичида энг суюклисидир. Негаки, инсонлар ўтаётган эски йилда амалга оширган ишларини бирма-бир сарҳисоб қиларкан, келгуси йил учун янги режалар тузади.

Бу синов, айниқса, ижод аҳли учун ўта муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода, ҳар бир соҳада эришилган ютуқлар билан биргаликда камчиликлар ҳам эътироф этилиши одатий ҳол.

Хабарингиз бор, жорий йилда вилоятимиз марказида улкан ҳашаматли Санъат саройи қурилиб, фойдаланишга топширилган эди. Бу санъатга ошуфта инсонлар учун бениҳоя улкан туҳфа бўлди. Муҳим жиҳати шундаки, вилоят мусиқали драма театри жамоаси янги йил байрами муносабати билан 20 декабрдан ҳар куни муҳташам Санъат саройида байрам томошалари уюштирмоқда. Бу томошалар 9 январга қадар давом этади. Унда Н. Аҳмедова сценарийси асосида саҳналаштирилган “Сеҳрли ўрмон” номли спектакль намойиш этилади. Воҳадошларимизга хуш кайфият улашиш мақсадида боғлар, сайилгоҳлар байрамона тусда безатилган. Бу ўз навбатида мусиқали чироқлар ёғдусида тунда ҳам худди кундуздагидек чароғон хиёбон узра сайр қилиш имконини беради.

Ўрмон воқеалари акс этган мазкур спектаклда Нигора Аҳмедова, Нозигул Ҳайитова, Ином Норбоев ҳамда Даврон Тўрахонов ва театрнинг 30 га яқин маҳоратли актёрлари роль ижро этишмоқда. Эзгулик ва ёвузлик ўртасида кечадиган абадий кураш спектаклнинг асосий мавзуси сифатида намоён бўлади. Эзгуликнинг ёвузлик устидан қиладиган тантанаси томошабинда келажакка умид уйғотиши, кўтаринки кайфият бағишлаши билан аҳамиятлидир.

Мамлакатимиз миқёсида байрам таътил кунларида сиз ҳам дўсту ёрларингиз, жамоангиз, оила аъзоларингиз билан биргаликда томошага келишни эсдан чиқарманг!

Кўнгилли ҳордиқ келгуси йилда эзгу режаларингизни амалга оширишда сизга куч-қувват бағишлашини унутманг! Байрамингиз кўнгилли ўтсин, азиз воҳадошлар!Х. ТОҒАЙМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan