Бош саҳифа / Жамият / Шодиёна кунлар шукуҳи

Шодиёна кунлар шукуҳи

Бугунги кунда Сурхон воҳасида 33 минг 695 нафар рус тилида гапирувчи аҳоли истиқомат қилмоқда. Уларнинг 21 537 нафарини руслар, 7 минг нафардан кўпроғини татар ва бошқирдлар, қолганини украин, белорус ва бошқа миллат вакиллари ташкил этади. Таъкидлаш жоизки, бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам барча миллат вакиллари тенг ва бирдамликда яшашмоқда.

Улар шодлик ва ташвишли кунларда ҳам, байрамларда ҳам иноқ, бир-бирларига елкадошлар. Биз, руслар ҳам ҳар йили ўзбек ва Шарқ халқларининг қадимий байрами бўлган Наврўзни катта хурсандчилик, алоҳида тараддуд билан кутиб оламиз.

Бу йил ҳам шундай бўлди. Термиз туманида ташкил этилган байрам тантаналарида фаол иштирок этдик. Ўз кўргазмамизни ташкил қилдик. Шу ерда уюштирилган концертда “Кадриль”, “Соловушка”, “Калинка” каби рус халқ қўшиқлари, рақслари, шеърлари билан чиқдик. Бу байрамга тайёргарлик кўриш ва ўтказишда миллий маданият марказимизнинг Александра Якоби, Роман Исламов, Алина Аминовна, Ҳабиб Шарафуддинов, Антонина Лаптирева, Антон Фёдоров, Дарья Масичева, Юрий Андрухов, Милена Стукановская, Владимир Кутилов каби аъзолари фаол иштирок этдилар. Қўшиқлар куйлашиб, рақслар ижро қилишди.

Биз Наврўз кунлари ўз қўшиқ ва рақсларимиз билан кишиларни хурсанд қилишдан ва ўзимиз ҳам шодланишдан бахтиёрмиз. Баҳор ва яшариш, янгиланиш байрами барча халқлар учун бирдек суюкли эканлигини Наврўз туфайли янада яққол кўриш мумкин.

Мен рус миллий маданият маркази аъзолари ҳамда вилоятдаги русий забон миллат вакиллари номидан барча воҳадошларимизни ана шу қутлуғ байрам билан қизғин муборакбод этиб, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилайман!

Нина ФЁДОРОВА,
вилоят рус миллий маданият
маркази раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan