Шода-шода кўсаклар

0
58

Вилоятимиз деҳқонлари жорий йилда 78,5 минг гектар майдонда ғўза ўстиришяпти.

Айни саратон кунлари деҳқонларимиз мўл ҳосил етиштириш учун барча агротехник тадбирларини сифатли бажариш чораларини кўришаяпти. Айниқса, ҳар қатра сувдан унумли фойдаланиш учун далаларда сувчилар сони кўпайтирилган, тунги суғоришга алоҳида эътибор берилаётир. Ғўзани чанқатмаслик ва ерда табиий намни сақлаш учун тез-тез культивация ўтказилмоқда. Бугун пахтазорда 1596 та чопиқ трактори юқори унум билан ишлатилаётир. Шу боис, ўсимлик кун сайин кўкка бўй чўзиб, ҳосил нишонлари ортиб бораяпти. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ҳар туп ғўзада 7-8 тадан кўсак пайдо бўлган майдонлар 16 минг гектардан ошган, 31 минг гектар майдондаги ғўзаларнинг ҳар тупида 6 тадан кўпроқ кўсак санаш мумкин.

Деҳқонларимиз бунёд қилинган ҳосилни сақлаб қолиш ва кўсакларни кўпайтириш учун чеканкани ҳам барвақт бошлашди. Далаларда меҳнат қилаётган тўрт минг нафардан кўпроқ сувчию механизатор саратон иссиғига бардош бериб, ҳосил нишонларини кўпайтириш учун бор маҳорат ва тажрибаларини ишга солишаётир.

Ўз мухбиримиз

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг