Бош саҳифа / Жамият / «Шоқишлоқ»ликлар ютуғи

«Шоқишлоқ»ликлар ютуғи

Бугун аҳолига кўрсатилаётган хизматнинг қай бир туридан фойдаланмайлик, ушбу жараёнда бевосита истеъмолчига айланамиз.

Агар истеъмолчи сифатида ҳуқуқларимиз поймол этилса, бизни ҳимоя қилувчи Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ёрдамга келади.

Бироқ мазкур жамият чекка ҳудудларда аҳолига айрим хизмат турларини кўрсатаётган корхона ва савдо шахобчалари фаолиятидаги қонунбузилиш ҳолатларини аниқлашда бевосита аҳолининг кўмагига суянади. Шу боис, ўтган йилда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан жойларда маҳаллалар қошида тузилган фуқаролар йиғинларининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия- лари  фаолияти йўлга қўйилди. Улар ўз ҳудудидаги савдо дўконлари, ошхоналар, тикув цехлари ва бошқа хизмат турларида аҳолига кўрсатилган сифатсиз хизматлар, шунингдек, табиий газ, электр энергияси, ичимлик сувидан нооқилона фойдаланиш ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг бўлимларига ахборот беришади. Ва шу йўл орқали истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга яқиндан ёрдам беради.

Хўш, мазкур комиссиялар вакилларининг ҳуқуқий саводхонлиги қай даражада, уларнинг фаолияти яхши йўлга қўйилганми? Ана шу саволга жавоб топиш мақсадида ташкил этилган “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссия” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг шаҳар, туман босқичларида ғолиб бўлган комиссиялар вакиллари ҳуқуқий саводхонлиги ва билимини синовдан ўтказишди.

Кўрик-танловда биринчи ўрин Сариосиё туманидаги “Шоқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган комиссия вакили Бахтигул Холовага насиб қилган бўлса, Термиз шаҳридаги “Шифокорлар” маҳалласидаги комиссия вакили Холмурод Ҳақбердиев иккинчи, Шеробод туманидаги “Чўйинчи” маҳалласи комиссияси вакили Холмирза Эшболтаев эса учинчи ўринни эгаллади. Биринчи ва иккинчи ўрин соҳиблари кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритишди.

А.Бобомуратов,
вилоят давлат рақобат
бошқармаси бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ногиронлар – эътиборда

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, зарурий тиббий-ижтимоий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE