Бош саҳифа / Спорт / Шириннинг медаллари 29 тага етди

Шириннинг медаллари 29 тага етди

Тўрт ёшидан буён спорт билан шуғулланиб келаётган Ширин Қўзибоева ўз истеъдодини намоён қилаётган ёш спортчилардан бири.

Термиз шаҳридаги 11-умумтаълим мактабининг 2-синфида таҳсил олаётган спортчи каратэ билан мунтазам шуғулланади. Бундан ташқари, гимнастика, бокс спорт турлари ҳам бу жажжи қизалоққа бегона эмас. Отаси Тўхтамиш Абдужалилов ва онаси Саида Шодиқулова қизининг қизиқишини қўллаб-қувватлади. Уни 5 яшарлигидаёқ каратэ тўгарагига олиб борди. Доимий машқ Ширинни анчагина тоблади. Бугун у эндигина 8 ёшни қаршилаган бўлса-да, 29 та медаль соҳибасига айланган. Каратэ бўйича шаҳар, вилоят ва республика чемпионатларида доимий 1-, 2-ўринларни эгаллаб келади. Шунингдек, мактабда ҳам ўз иқтидори ҳамда аъло баҳоларга ўқиши билан ҳам ўрнак кўрсатаяпти.

Орзулари осмон бўлган Ширин Қўзибоева юртимиз байроғини халқаро мусобақаларда юқори кўтаришни ният қилган. Бунинг учун у ҳам ўқишда, ҳам спортда тинмай ўз устида ишламоқда.

Икром АМИРҚУЛОВ, суратлар муаллифники

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сурхонликлар ютуғи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан 2019 йил 12-14 ноябрь кунлари илк маротаба …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan