Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ширинлик цехида

Ширинлик цехида

Ҳозир тўй ёки хонадонингизда бирор бир тадбир қилсангиз, уйда пишир-куйдир қилиб ўтиришга ҳожат йўқ. Чунки, каттаю кичик қандолат цехларида қўли гул қизларимиз бири-биридан ширин қандолат маҳсулотларини тайёрлаб беришяпти. Бундан сиз ҳам, цехда меҳнат қилиб, даромад топаётган хотин-қизларимиз ҳам мамнун.

Қумқўрғон тумани “Нефтчилар” маҳалласида “Дунё ширинликлари” қандолатчилик цехида ҳам бугун 10 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Цехда 25 турдаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, аҳолига етказилмоқда.

Мазкур кичик цех фаолият кўрсатаётганига кўп бўлмаган бўлсада, бу ерда тайёрланаётган ширинликлар анча бозоргир. Бу ҳам бўлса, турли ширинликларни тайёрлаш сирини пухта ўрганган қизларимизнинг меҳнати орқасидан.

Энг муҳими, бугун ана шундай ҳалол меҳнат қилиб, ҳам ўзини, ҳам тумандошларини банд қилаётганлар сафи кўпаймоқда. Бу эса ҳаракат қилганга имконият ҳам берилишига яна бир исботдир.  

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилди

Президентнинг 2021 йил 4 июндаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan