Бош саҳифа / Жамият / Ширин ҳаёт шукуҳи

Ширин ҳаёт шукуҳи

Бу доруломон кунларнинг гашти, сурури ўзгача. Қалбимда уйғонган орзуларим, тилакларим ҳам шу бахтиёр кунлар сабоғи.

77 ёшли бобонинг қувонч тўла бу дил сўзлари шу муборак заминдан, аҳил-иноқ халқидан, одил ва юртпарвар Президентидан миннатдорчилик ва мамнуният туйғусидир.

Кундан-кун чирой очиб бораётган шаҳар ва қишлоқларимиз “Обод қишлоқ” дастури асосида бошланган ибратли ишлар ҳар биримизни руҳлантириб, шу янгиликларга, ташаббусларга эш бўлиб яшашга ундайверади.

Илм маърифат чироғини ёққан ғазал мулки султони Алишер Навоий, адолатпарвар улуғ саркарда Амир Темурлар меросини қалбига жо, ҳаётига шиор қилган халқ билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Кекса авлод вакили сифатида қалбимда кечаётган шукроналик ҳароратидан, бугунги ёшларимизнинг бахти-иқболидан фақат ва фақат қувончга тўламан, уларга ҳавас қиламан. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ўзаро эъзоз, меҳру саховат, ота-оналарга, нуронийларга ҳурмат, ўтганлар руҳига эҳтиром куни муносабати билан юрагимда кечаётган илиқ таассуротларни қаламга туширар эканман, тилагим, Она диёримизга кўз тегмасин, давлатимиз, халқимиз фаровонлиги, осойишталиги йўлидаги дадил қадамларимиз давомли бўлсин.

Холмат Пардаев,
Денов тумани,
“Тортувли” МФЙ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE