Бош саҳифа / Жамият / Шикоятлар нега кўпаймоқда?

Шикоятлар нега кўпаймоқда?

Фуқаролар чиқиндиларни бошқариш бўйича қонунлар ва ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларни билмасликлари, чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва жойлаштириш билан шуғулланадиган санитар-тозалаш хизмати кўрсатувчи корхонларнинг сифатсиз санитар тозалаш хизмати учун тўловларни ундиришга маъсул бўлган мажбурий ижро бюроси томонидан тақдим этиладиган талабномадаги пул маблағларининг нотўғри кўрсатилганлиги туфайли норози бўлган аҳоли Ўзбекистон Республика Президентига ва бошқа юқори органларга кўплаб мурожаат қилмоқдалар.

Президентимизнинг 2018 йил 28 майдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3730-сонли қарорига асосан аҳоли томонидан ҳосил бўладиган маиший қаттиқ чиқиндилар санитар-тозалаш хизмати кўрсатувчи корхона билан тузилган оммавий шартнома асосида чиқинди полигонларига жойлаштирилади. Президентимизнинг 2018 йил 22 ноябрдаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5580-сонли фармонига асосан аҳолидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ундирилиши 2019 йил 1 январидан бошлаб Мажбурий ижро бюроси ижрочилари томонидан амалга оширилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги “Санитар жиҳатдан тозалаш соҳасида хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудларни бириктириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 765-сонли ва 2019 йил 6 февралдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 95-сонли қарорлари ижроси бўйича санитар-тозалаш хизматини кўрсатувчи ташкилотлар масъулиятини ошириш ҳамда хизмат кўрсатишни яхшилаш учун маҳалла раисларига қуйидаги вазифалар топширилган;

тасдиқланган график асосида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатилиши устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш;

маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатилгандан кейин бириктирилган махсус техниканинг йўл варақасини тасдиқлаш;

ҳар ойнинг 5-санасига қадар давлат экологик қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича санитар-тозалаш марказига ҳудудда яшовчи аҳоли сони тўғрисидаги маълумотларни ҳар бир хонадон кесимида шакллантириб, тақдим этиш.

Оммавий шарнома тузилган ҳудудда санитар-тозалаш хизмати кўрсатадиган ташкилот томонидан сифатсиз хизмат кўрсатилса ёки умуман хизмат кўрсатилмаган тақдирда санитар-тозалаш маркази ва Мажбурий ижро бюросига белгиланган тартибда мурожаат қилиб, аҳолига ҳисобланган тўловларни музлатиб қўйиш ваколатлари берилган.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари санитар-тозалаш хизматини сифатли ташкил этиш ва хизмат учун аҳолидан тўловларнинг ўз вақтида ундирилишига ўз ваколатлари доирасида иштирок этсалар, етарли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсалар, муаммо бўлмайди ва шикоятлари ўз-ўзидан камаяди.

У.ҲИДАЕВ,
вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш бошқармаси бўлими бошлиғи,
О.МАДАРТОВ, бош мутахассис

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманида бўлиб, тумандаги «Наврўз», «Сурхон соҳили», «Янги шаҳар» маҳаллалари аҳолиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan