Бош саҳифа / Жамият / Шифокор пора эвазига қўлга тушди

Шифокор пора эвазига қўлга тушди

З.Болтаев (исм-фамилияси ўзгартирилган) жорий йилнинг 13-июнь куни шифохонага даволаниш мақсадида келган. Шўрчи тумани “Толли” маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Бобораҳматовадан 2002 йилда туғилган фарзанди Х. Рўзиқуловнинг ҳар йили касалхонада ҳақиқатдан ҳам тиббий муолажа олганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда 16 ёшдан кейинги ногиронликни белгиловчи тиббий баённомадан кўчирма бериш эвазига 300 000 сўм талаб қилган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаро Б.Бобораҳматова Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департментининг Термиз шаҳар бўлимига ариза билан мурожаат қилади. Ушбу мурожаат асосида Департаментнинг вилоят бошқармаси, Термиз шаҳар бўлими ва Термиз шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Натижада эса З. Болтаев Б. Бобораҳматовадан вояга етмаган фарзандининг ҳақиқатдан муолажа олганлиги ва 16 ёшдан кейинги ногиронликни белгиловчи тиббий баённомадан кўчирма бериш эвазига махсус кимёвий ишлов берилган 300 000 сўмни ўз хизмат хонасида олаётган вақтида қўлга олинди.

З. Болтаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 214-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилди ва унга энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида жарима тайинланди.

Ф. ИСМОИЛОВ,
Термиз шаҳар проку-
рори катта ёрдамчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ногиронлар – эътиборда

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, зарурий тиббий-ижтимоий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE