Бош саҳифа / Жамият / Шерободнинг ботир фарзанди

Шерободнинг ботир фарзанди

1970 йилда Шеробод туманига қарашли Пошхурт қишлоғида истиқомат қилувчи ўқитувчи Маматқул Давлатов ва Ҳайитой Қурбоновалар оиласида ўғил фарзанд дунёга келди. Қувончи ичига сиғмаган ота-она фарзанди мард ва фидойи ўғлон бўлишини ният қилиб, чақалоққа Ботир деб исм қўйишди.

Оилада 10 нафар фарзанднинг олтинчиси бўлган Ботир 1977 йилда ўз қишлоғидаги 33-мактабнинг 1-синфига ўқишга борди. Мактабда зеҳни ва меҳрибонлиги билан тенгдошларидан ажралиб турарди. 1988-1990 йилларда ҳарбий хизматни ўтаб, уйига қайтгач, бир муддат Хўжаикон туз конида ишчи бўлиб ишлади. Ботир Ватанининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга аҳд қилди. 1993 йилдан “Оқтош” божхона постида кичик инспектор бўлиб иш бошлади. 1994 йилда бошқарманинг 6-сонли “Гулбаҳор” божхона пости инспектор лавозимига тайинланиб, шу йилларда ТерДУнинг иқтисодиёт факультети сиртқи бўлимида таҳсил олди.

 Тақдир қисматини қарангки, Б. Давлатов у дастлабки фаолиятини бошлаган “Оқтош” постига қайта ишга келганда мудҳиш воқеа содир бўлади. 1998 йилнинг 17 февралда Ботир Давлатов ҳамда 2 нафар хизматчи вазифасини бажараётган пайтда қуролланган жиноятчилар томонидан шафқатсизларча ўққа тутилади.

Қотил жазосини олди, аммо бир неча киши, шу жумладан, Ботир Давлатовнинг Ватан тинчлиги йўлида шаҳид кетган умри яқинлар ва биродарларнинг юракларини ларзага келтирди.

Ҳарбий бурчини бажариш вақтида жасурлик ва матонат кўрсатганлиги учун Ботир Давлатов вафотидан сўнг “Жасорат” медали, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 10 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди. Шеробод туманидаги кўчаларнинг бирига Ботир Давлатов номи берилди.

Ҳозирги кунда унинг Сабогул исмли қизи отаси изидан кетиб, божхоначи касбини танлаган.

Юрдошимизнинг порлоқ хотираси қалбларда мангу яшайди.

Шерзод ЮСУПОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE