Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шеробод туман Кенгаши туман агросаноат касб-ҳунар коллежи битирув-чилари учун “Paxataoy tekstil” масъулияти чекланган жамиятига саёҳат уюштирди.
Ташриф чоғида ёшлар ишлаб чиқариш жараёни ҳамда ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароит, қулайликлар билан танишди.
Корхона раҳбари Хадича Валиеванинг айтишича, бу ерда асосан текстил маҳсулотлари, хусусан, эркаклар, аёллар ва болалар учун мавсумий кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади. Жамоада 100 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилади.
— Ушбу саёҳатдан кўзланган мақсад — ёшларни тадбиркорлик субъект- ларидаги бўш иш ўринлари билан таништириш ва уларда тадбиркорлик кўникмасини шакллантиришдан иборат, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шеробод туман Кенгаши раиси Асадулла Тожиев. — Шу боис, саёҳат давомида иштирокчиларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш йўл-йўриқлари ҳақида кенгроқ маълумотлар беришга ҳаракат қилдик.
Наргиза ҚОРАБОЕВА,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши
жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи