Бош саҳифа / Маданият / Шерободлик “Ёш юлдузлар”

Шерободлик “Ёш юлдузлар”

Санъат ҳар қандай вазиятда инсонга хуш кайфият бағишлаб, руҳан тетиклаштиради. Мусиқа оҳангларида сеҳр бор гўё. Ҳам миллий, ҳам европа мусиқа асбобларини маромига етказиб чалиш сирларини ўрганаётган болаларнинг қалбида эса гўзалликка интилиш, кўнгилларга хуш кайфият улашишдек эзгу фикрдан ўзга нарса бўлмайди, назаримда.

Шеробод тумани 8-болалар  мусиқа ва санъат  мактаби ўқувчилари ҳам ана шундай санъатсеварлардан. Уларнинг санъат йўлидаги қизиқиш ва ҳаракатлари ўз мевасини берди. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамбллари республика танловининг якуний босқичида ушбу мактабнинг “Ёш юлдузлар” жамоаси эстрада чолғулари йўналишида иккинчи ўринни қўлга киритди. Саҳнага жамоа бўлиб чиқишнинг ўзига хос мураккаб томонлари бор. Жамоадошлар бир-бирини сўзсиз тушиниши, чолғу асбобларини биргаликда ижро этиш масъулиятни икки карра оширади. Кўрик-танловда ўқувчилар буни муваффақиятли адо этишди. Бундан ташқари, мактабнинг чолғучилари Муҳиддин Қори Ёқубов танловида, “Она юрт оҳанглари” сингари халқаро танловларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Мактабимиз ўқувчиларининг гитара, флейта, кларнет, скрипка, виолончел каби чол-ғуларни чалишга қизиқиши  баланд. Ҳар бир ўқувчининг ўзига хос иқтидори бор. Кимдир виоланчелни маромига етказиб чалса, бошқаси гитарада моҳир. Улар келгусида халқаро танловларда қатнашиб, устозларнинг ишончини оқлашига ишонаман. “Ёш юлдузлар”нинг ғалабалари биз устоз-мураббийларга қанот бўлди.

Бундан руҳланиб, энди янада кўпроқ ижод қилиб, ўқувчиларга санъат сирларини ўргатишга куч, ғайрат олдик. Зеро, шогирдлар мувоффақияти ўқитувчи меҳнатига қўйилган муносиб баҳодир.

Н. САИДОВА, 
Шеробод тумани 8-болалар мусиқа
ва санъат мактаби директори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қизиқарли дастурлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan