Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Шерободда яна бир корхона

Шерободда яна бир корхона

Шеробод туманида йил бошида хорижлик ва мамлакатимиз ишбилармонлари ҳамкорлигида цемент заводи қурилиши бошланиб, корхонанинг биринчи босқичида синов тариқасида маҳсулот ишлаб чиқаришга қўл урилган эди.

Тумандаги Кампиртепа қишлоғи ҳудудида “Сурхонсаноатқурилиш” компаниясига қарашли “Комфорт Инерт Сервис” масъулияти чекланган жамиятининг гранит заводи қурилиб фойдаланишга топширилди.

МЧЖ тадбиркорлари Хитой Халқ Республикасининг йирик компания- лари билан манфаатли шартномалар тузиб, 2,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги технологияларни келтириб ўрнатишди.
Корхонада йилига 300 минг квадрат метр гранит ва габбро тошлари қазиб олиниб, қайта ишланади. Замонавий ускуналар билан жиҳозланган цехларда ишлаб чиқарилаётган гранит маҳсулотлари вилоятимизда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш объектларига пешма-пеш етказиб берилаётир. Ҳозирча янги корхонада 80 нафар ишчи меҳнат қилаётган бўлса, келгусида яна 120 кишилик иш ўрни очилиши кўзда тутилмоқда. Қисқаси, ер ости бойликларидан халқ манфаати йўлида фойдаланилади.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan