Бош саҳифа / Маданият / Шеърият кечалари

Шеърият кечалари

Ўзбекистон халқ шоири, драматург ва носир Усмон Азим билан вилоятимизда бир қатор ижодий учрашувлар ўтказилди.

Жумладан, яқинда фойдаланишга топширилган муҳташам “Матбуот уйи”нинг илк фахрий меҳмони ҳам айнан воҳадошимиз, таниқли шоир Усмон Азим бўлди.

Шоир билан ижодий учрашув вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда “Сурхон ёшлари” газетаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда шоир ва ёзувчилар, Термиз давлат университетининг филология факультети талабалари ва шеърият ихлосмандлари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ижодий кечада иштирок этган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази талабаси Саид Башашнинг саволларига жавоб бераркан, шоир Ўзбекистон ва Афғонистон давлатларида яшаб келаётган битта халқ- нинг ўртасида кейинги юз йилликда катта жарлик юзага келганлигини, Термизда таҳсил олаётган қўшни юрт ёшлари эса келажакда ана шу жарликка кўприк бўлиши лозимлигини айтиб ўтди. Термиз давлат университетида бўлиб ўтган учрашув ҳам ўзига хос кўтаринкилик билан шеърият оқшоми тарзида ўтказилди.

Унда Усмон Азим бахшилардан ёзиб олинмаган халқ достонлари унутилиб кетаётгани ҳақида гапириб ўтди. “Деҳқонобод томонда жуда талантли бахшилар бор. Улар айтадиган достонлар эса ҳалигача ёзиб олинмаган. “Алпомиш” достонининг бошқача версиясини эшитдим. Агар достонлар ёзиб олиниб, китоб қилиб чиқарилмаса, ўзбек фольклорининг бир қисми ерга сочиб юборилган бўлади. Фольклор шу халқнинг бойлиги”, — деди шоир.

Учрашувда университет талабалари ва ижодкор ёшлар иштирок этди.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ijodkor o‘qituvchilar nazmi

“Surxon nashr” nashriyotida chop etilgan “Ustoz va shogird” kitobining mualliflari — mutaxassisligi bo‘yicha fizika-matematika fani …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan