Бош саҳифа / Маданият / Шеър жозибаси

Шеър жозибаси

Сафар  Омон. Воҳа адабий жамоатчилигига яхши таниш бўлган ҳамкасбимизнинг  бугунги  кунга қадар “Лайлатул қадр”, “Шамсул қалб”, “Ишқ”, “Алам”, “Сайёраи Сафар” каби шеърий тўпламлари китобхонлар  қўлига  етиб  борган. Шоир, дилгир  ижодкор  шеър, адабиёт муҳиблари учун  “Шукрона” номли  янги  китобини туҳфа этди.

Пойтахтдаги “Тафаккур” нашриётида  1000 нусхада чоп  этилган  янги  нашрга   шоир  И.Шомиров  муҳаррирлик  қилган. Сафар Омон  қалбидаги  ёрқин  сўзлар рубоий бўлиб қоғозга тушган. Яна бир гап, китобдан  ўрин  олган шеърий намуналар нафақат она тилимизда, балки турк ва  форс-тожик тилига таржима қилинган  ҳолда китобхонлар эътиборига ҳавола этилган.

Дарҳақиқат, китобдан ўрин олган рубоийлардан бирида шоирнинг

“Туғимизга туғро қилинг туғдонадан,
Ҳатламасдан тавоф қилинг остонадан,
Ва юракка тикинг унинг бўй-бастига,
Миллат мисол ярқирасин ҳар хонадон”,

мисраси бор. Шоир бунда  ватанпарварликни  ўзига  хос  оҳанг, нисбат ва шамоилда тараннум этган. Китобдаги рубоийларда сўз айтишдаги ўзига хос жимжимадорлик кўзга ташланмайди, балки оддий ва самимий ифодаланади. Эътиборлиси, оддийлик ортида оддий кўнгил яширолмайдиган жўшқинлик ва  фалсафа  ястаниб ётганлигини тушунасиз.

Шоирнинг шеър ихлосмандларига янги туҳфаси ҳам   китобхонлар  қалбини  яна  бир  бор  мунаввар  этса  ажаб эмас.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE